Èíôîðìåð òóò áóäåò
Главная » 2015 » Июнь » 01 » ВЬЕТНАМ.
20:44
ВЬЕТНАМ.

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан 
қўнғироқ қилди: 
- Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос 
қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман. 
- Майли ўғлим, келақолсин. 
- Аммо бир нарсани билишингиз керак. Дўстим урушда оғир яраланди. Бир 
нимани босиб олиб, бир қўли билаи онгини йўқотди. Борадиган жойи йўқ ва у биз билан яшаса дейман. 
- Бу гапинг ноўрин, ўғлим. Балки дўстинга бошқа жой топишга ѐрдам 
берармиз... 
- Иўқ. У биз билан яшаши керак. 
- Уғлим, - деди дадаси. - Биздан нима таклиф этаѐтганингни билмаясан. 
Ногирон дўстинг бизга юк бўлади. Биз бунақа даҳмазалар ҳаѐтимизга тўсиқ 
бўлишига йўл қўя олмаймиз. Сен дўстингни унутиб, уйга қайтгин. 
Ўғли тслефонни қўйиб қўйди. Ота-онаси ундан узоқ вақт хабар ололмади. 
Аммо бир неча кундан кейин Сан Франциско полициясидаи телефон бўлди. 
Уларнинг ўғли баланд бинодан тушиб кетганди. Полиция фикрига кўра, у ўз 
жонига қасд қилган экан. Юрак-бағри эзилган ота-она дарҳол Сап Францискога етиб келишди. Жасадни аниқлаш учун уларни текширувга олиб боришди. Улар жасадни кўргач, даҳшатга тушдилар. Чунки ўғилларининг бир қўли ва бир оѐғи йўқ эди 

Муна Холмуродова

Категория: Hikoyalar | Просмотров: 710 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий

Ваше имя:
Ваш E-Mail:
Введите код: *
Хостинг от uCoz