Èíôîðìåð òóò áóäåò
Главная » 2015 » Июнь » 01 » Бир жуфт юрак! (Hikoya)
16:36
Бир жуфт юрак! (Hikoya)

Эндигина икки йил турмуш қурган Насиба турмуш ўртоғини сўнгги йўлга кузатар экан, фақат ва фақат етим қолган боласини қўлини махкам тутиб хўнграб йиғларди. Кўзларидан оқаётган ёшларини кўриб истаб-истамай ўтмишни эслашга уриндим. 

Бундан икки ярим йил аввал худди Насибадек менинг хам кўзларимдан ёш томганди. Мен Насибани тўққиз йил тинмай севдим, химоя қилдим, ардоқладим. Лекин у менга нима берди хеч нарса..... ха хеч нарса бермади. Йўқ мен адашдим, у бир жуфт нарса берганди хиёнат ва азобни. Мактабда ўқиган бутун давримни унга бағшида қилибман-а, эссиз менинг ёшлик даврим. Эссиз менинг умрим. 

Уни севишимни хамма биларди. Унинг уйидагилари хам, бизнинг уйдагилар хам. Хаттоки мактабимиз директори хам бундан хабардор эди. Мактабда бизни "Ошиқлар” деб аташарди. Мен хам ғирт телбаларча севганимданми мактабдаги бор дарахтларга унинг исмини ёзиб ташлаган эдим. Шундай қилиб мактаб даври хам тезгина ўтарди. Биз кундан-кунга ўсардик. Энди бизлар катта хаётга қадам қўйишни бошладик. Мустақил қарорлар қабул қилиб ўзимиз хохлаган ишни қилардик. Ота оналаримизни гапларига кирмай уларни хар куни қийнардик. Ха энди биз каттамизда ўзимизча. Адашмасам саккизинчи синфдами ёки тўққиздами аниқ эсимда йўқ мен илк бора Насибага ишқий мактубимни ёзган эдим. У хам менга ўз навбатида жавоб ёзганди. Агарда менинг энг яқин дўстим Рустам бўлмаганида мен ўзимда бунчалик куч ғайрат топа олмас эдим. Яхшиямки шу дўстим хамиша менинг ёнимда. Насибага хат ёзиш фикри хам айнан ундан чиққан эди. Ёзган мактубимга жавоб келгач мен худди ўзимни осмонда учиб юргандек ҳис қилардим. Энди мен унга хар куни мактублар ёзардим. Ундан келган жавоб хатларни мен йиға бошладим. Хуллас хаш-паш дегунча мактабни битирадиган бўлдик. Бир тарафдан қувонсак бир тарафдан йиғлардик. Битириш кечамиз хам кундан кунга яқинлашарди. Менинг эса асло мактабни тарк этгим келмасди. 

Йигирма бешинчи май. 

Хамма бир-биридан гўзал, бир-биридан чиройли айниқса буларнинг ичида менимча Насибага тенги йўқ эди гўё. Ёки мен уни ўзимдан хам ортиқроқ кўрганимга-ми кўзимга хаддан ортиқ гўзал бўлиб кўринди. Биз хамма ўғил болалар жуфт-жуфт бўлиб машиналарда сайрга чиқадиган бўлдик. Ёнимизга эса биттадан қизларни олишимиз керак эди. Мен Насиба билан Рустам эса бошқа синфдаги Маҳлиё исмли қизни машинага ўтказдик. Бизнинг машинаммиз "Ласетти” эди. Шу сабабдан хамманикидан ажралиб турди. Хайдовчи таниш бўлганига арзон нархда гаплашган эдик. Хуллас шахарнинг хамма ерини айландик. Хурсандчилигимиздан кеч тушганини билмай қолибмиз. Биз хаммамиз кечки пайт Аъзам деган синфдошимизнинг уйида битириш кечамизни нишонлайдиган бўлдик. Аввал қизларнинг уйидан бирма бир рухсат олиб келдикда сўнг ўқитувчимизни хам таклиф қилдик. 

Ўша куни, ўтган хаётимнинг энг яхши лахзаларини ҳис этардим. Хамма хурсанд эди лекин ўқитувчимизнинг кўзлари негадир ғамгин эди. Менимча биз билан хайрлашаётганларидан ҳафа бўлсалар керак деб ўйладим. Шу пайт Аъзамнинг онаси бизни овқатга чақирдилар: 

- Болалар ошни дамлаб қўйдим хаммангиз қўлларингизни ювиб дастурхонга келинглар 

Уларга ўқитувчиммиз хам ёрдамлаша бошладилар. Қизлар уялиб кетди чоғи бирдан хаммалари Аъзамнинг онасига ёрдам бериб юборишди. Хаммалари бир бўлиб ошни дастурхонга тортишди. Мен ошни жуда яхши кўраман. Уйда хам онамга ош қилинг деб хар куни безор қилардим. Хуллас ошни еб бўлдик. Ўқитувчимиз дастурхонга дуога қўл очдилар. 

- Илохо омин умриммизга, ризқиммизга файз-у барака бергин. Мана шу ўғил-қизларни хам ўйлаган ниятига етказгин. Уларга қўшиб бизнинг хам бахтимизни бергин. – Деб хаммани дуо қилдилар. Овқатни еб бўлдик. Ховлига каттакон аланга ёқиб атрофига йиғилдик. Мен Насибани олдига бордимда юракдаги бор гапларимни тўкиб солдим. 

- Насиба биласанми сенга бир гапни айтмоқчи эдим. - Қиз жимгина мени тингларди, имкон қадар уни кўзларига қарамасликка харакат қилардим. Унинг кўзлари шу қадар ўтли эдики, боққан захоти гапларимни йўқотиб қўйишдан жуда қўрқар эдим. – Мана сен билан тўққиз йилдан буён мактабга бирга бориб, бирга келамиз, уйимиз хам бир махаллада уни устига битта синфда ўқидик. Деярли эсимни таниганимдан буён сени энг яқин инсоним сифатида кўраман. Анчадан бери шу гапни сенга айтишга харакат қилдим, аммо бу гапларни сенга айтсам йўқотиб қўйишим мумкинлигидан роса қўрқдим. Бугун ўзимда қандайдир куч топиб сени севишимни айтишга жазм қилдим. Ха мен сени телбаларча севаман. Илк бора биринчи синфда бир партада ўтирганимизда сенга ишқим тушиб қолган эди. – Бу гапларни эшитиб қиз бечора уялиб кетди чоғи икки юзи қизарганича кетиб қолди. Ортидан боришга урунмадим. Гапирган гапларимга афсус қилдим. Лекин ўшанда айтмаганимда балки хеч қачон айта олмай ич этимни еб юрар эдим. Бироз вақт ўтиб Насиба қайтиб келди, яна уни ёнига бориб ўтирдим. 

- Тўғри айбимни биламан. Айбим сени ўзимдан хам кўпроқ севишимдир – У эса кўзларидан томчилаган ёшларини артганича: 

- Биласанми мен сени энг яқин дўстим деб юрар эдим. 

- Хали хам шундай. 

- Шундай бўла қолсин. Сенга дўстликдан ортиқ хеч нарсани ваъда бера олмайман 

- Майли наилож. Лекин сенга шу гапларни айтиб анча ичимни бўшатиб олдим. Хеч бўлмаса дўст бўлиб ёнингда юрар эканманку, шунга хурсандман, йўқдан кўра борига шукр. 

Шу бўлган ишлардан сўнг мен унга севги-мухаббат хақида бир оғиз хам гап гапирмадим. У хам худди хеч нарса бўлмагандай юраверди. Шу онларда ўзимни анча босиб олган эдим. Ўзи авваллари хам қизлар билан унча ишим йўқ эди-ю, қизлар хақида ўйламай қўйдим. Хаёлларим фақат Насибада эди. У эса..... Хуллас у бошқа коллежга ўқишга кирди, мен эса бошқа. Тобора ундан узоқлашаётганимга ишонгим келмасди. Бироқ хақиқат аччиқ бўлар экан. У энди мени эсламаса хам керак. Хаш-паш дегунча коллежни хам битирдим, олийгохга хам ўқишга кириб олдим. Насибани борган сари унитиб борардим. У ўқишини давом эттирдими йўқми билмадим. 

Тунов куни қулоғимга бир ғалати гап етиб келди, Насибани уйига энг яқин дўстим Рустам совчи жўнатаётган эмиш. Ушбу гаплардан сўнг ўзимни рингда накаутга учраган боксчидек хис қилардим. Ахир энг яқин дўстим, сирдошим хамма нарсани менга, севгим учун, Насибага етишишим учун ўргатган, йиқилсам суяб қўядиган инсоним шундай ишни қилиб турсая. Шу орда тўй кунини хам белгилашибди. Йўқ энди мен бу ерда ортиқ қола олмайман. Уч-тўрт кун ўтиб мен Англияга кетдим, ўқишимни хам айнан ўша ерда давом эттирдим. Орадан тўрт йил ўтиб мен уйга қайтиб келдим. Онамнинг айтишлари бўйича Насибани бошқа бегона одамга узатишибди. Сабабини сўрасам, Рустам бир бойваччани ўғлини дўппослагани учун қамоққа тушиб қолибди. Насиба эса бир ёши каттароқ инсон билан турмуш қурибди. 

Мен ўз уйимда, онамнинг, отамнинг, сингилларимнинг бағрига келиб юрагим қувончга тўлди. Лекин Насибани тақдирига ачиндим. Бир-икки кундан сўнг кўчага чиқсам махалладаги одамлар жонозага кетаётган экан. Мен хам фарзларни бажарай деб уларга қўшилдим. Тасодиф ўйиними, тақдир хазилими билмадиму Насибани турмуш ўртоғини жонозасига бориб қолганимга ишонгим келмасди!!! 

Маъмуржон Эргашев...

Категория: Hikoyalar | Просмотров: 878 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий

Ваше имя:
Ваш E-Mail:
Введите код: *
Хостинг от uCoz